Тошкентда доридан заҳарланиш билан боғлиқ 7 мингдан ортиқ ҳолат кузатилган

Соғлиқни сақлаш вазири эшитувида депутатлар соҳада эришилаётган ютуқлар билан бирга, айрим камчиликлар кузатилаётганини қайд этиб, бир қатор саволларни ўртага ташлади. Жумладан, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган электрон рецепт тизими бўйича ҳам саволлар кўтарилди.