Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишнинг илмий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази томонидан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи ва истеъмоли учун юридик жавобгарликни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.