Италия бош вазири Жоржа Мелони унга берилган 270 та расмий совғани, қонун талабига кўра, сотишни режа қилганди. Аммо аукцион уйидаги тергов сабабли бу режа бекор бўлди. ОАВга кўра, совғалар орасида қатор давлатлар раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон президенти берган қимматбаҳо тошли маржон ҳам бор.