Коррупцияга қарши курашиш ишлари янги босқичга кўтарилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – «Ўзагроинспекция” тизимида коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш давлат сиёсатида белгиланган устувор вазифалардан бири сифатида изчил амалга оширилмоқда. Бу йўналишда ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш, профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда рақамли ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.