Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги Зарбдор маҳалласида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев, маҳалла еттилиги, масъул давлат идоралари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.