«Айрим ташкилотларда ҳарассмент ҳолатлари учраяпти» — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Нарбаева Бандлик вазирлигидан Меҳнат соҳасида зўравонлик ва таъқибга барҳам беришга доир ХМТ конвенциясини ратификациялашга тайёрланишни талаб қилди. У айрим иш берувчилар ва мансабдор шахслар зўравонликка йўл қўяётгани, бу «жамият қадриятларига мутлақо зид» эканини таъкидлади.