Илмий-амалий конференция бўлиб ўтди (+видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–207-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.