ИИВ ЙҲХХ йўл ҳаракати камераси тасвирларини сақлайдиган тизим заифлиги ва ҳайдовчиларни кузатиш имконини бериши ҳақидаги даъвони рад этди. Эълон қилинган тасвирлар тизим носозликларини тузатиш учун ишлатиладиган синов серверида сақланади, камераларнинг жойлашуви эса махфий эмас, таъкидлади хизмат.