«Муҳаббатдан муҳаббат туғилади… Бахт — бу муҳаббат. Нуқта». Дунёдаги энг узоқ давом этган тадқиқот хулосалари

Гарвард университетининг 1938 йилдан бери давом этиб келаётган тадқиқоти шуни кўрсатдики, яхши муносабатлар инсоннинг узоқроқ ва бахтлироқ яшашига ёрдам беради. Мустаҳкам ижтимоий алоқалар саломатлик ва руҳий фаровонликка ақл-заковат, даромад ва генлардан кўра кўпроқ таъсир кўрсатади.