Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди

Тошкентда ҳаво ҳарорати пасайиши ортидан автобусларга газ қуйиш шохобчалари сони 33 тадан 11 тагача қисқартирилди. «Тошшаҳартрансхизмат» заправкалардаги узун навбатларни шохобчалар масофасининг узоқлиги ва газ босими пасайгани билан изоҳлади. Навбатда турган ҳайдовичларга ош тарқатилди.