Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун $40 минг талаб қилганлар ушланди

«Кўмир таъминот» филиали бошлиғининг муқаддам судланган ўринбосари ва унинг шериги қамоққа олинди. Улар фуқарони туман омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ва кўмир етказиб беришни кўпайтириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.