Gazeta ва Yandex Books биргаликда жамоат арбоблари ва адибларнинг китоб жавонларига назар ташлайди. Бу сафар болалар ёзувчиси Мадина Мўминова ўзи учун қадрли уч асар, болаларда китобга меҳр уйғотишга доир маслаҳатлари ва Ўзбекистондаги китобхонлик маданияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.