Экологик талабларга риоя қилмаган субъектларга нисбатан жавобгарлик қўлланилган

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Тошкент шаҳрида экологик барқарорликни таъминлаш борасида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган тутун, чанг ва заҳарли газлар миқдорини камайтириш чораларини кўриш ҳамда профилактик тадбирларни ошириш мақсадида махсус ишчи гуруҳлар тузилган.