Тошкентда резидент автотураргоҳлар нархи йилига 1 БҲМ бўлади

Тошкент шаҳрида резидент автотураргоҳ рухсатномалари нархи йилига 1 БҲМ (412 000 сўм) туради. Улар 1 февралдан кучга кириши режалаштирилган. Уларни онлайн олиш мумкин. Тунги вақтлар (соат 20:00 дан 8:00 гача) бепул. Ҳар бир турар жой учун иккитадан ортиқ рухсатнома берилмайди.