Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнлари муҳокама қилинди

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясига мувофиқ, 2030 йилгача нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш ва давлат иштирокидаги корхоналарни 6 бараварга қисқартириш, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш, улар таркибидаги рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги корхоналар сонини камайтириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгиланган.