Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади

Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилмоқда. «Биз бу икки муқаддас касбга ўз қадр-қиммати, жамиятдаги юксак мавқеини қайтариб беришимиз шарт», — деди президент Жапаров.