Тадбиркорлик фаолияти асосий кўрсаткичлар бўйича ўсиш тенденциясини намоён этмоқда

Марказий банк, Cолиқ ва Божхона қўмиталари ҳамда Республика товар-хомашё биржаси томонидан тақдим этилган тезкор маълумотларга асосланиб, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилчилари ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб боради.