Япония Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури доирасида Ўзбекистонга 14 та қон маркази ва учта қон қуйиш станцияси учун 2,3 млн долларлик янги ускуналар етказиб беради. Бу ихтиёрий донорлардан тайёрланган қон маҳсулотлари улушини ошириши ва тиббий хизматлар сифатини яхшилаши кутилмоқда.