Сўнгги йилларда саноат тармоқларида ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфларни камайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, “яшил” саноатлаштириш тамойилларини жорий этиш натижасида барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, халқаро илғор тажрибаларни миллий амалиётга татбиқ этиш бугунги кун талабига айланаётир.