Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Абу Райҳон Берунийнинг 995 йилда яратилган глобусини тиклади. Асли сақланиб қолмагани учун илмий ишлар асосида нусхаси яратилди. Глобусда Беруний асарларида тилга олинган 600 та шаҳардан 150 таси аниқ географик координаталар билан тасвирланган.