Сенат кенгаши қарори билан «Ташаббусли бюджет» тартибига ўзгартиришлар киритилди. Энди лойиҳалар кейинги босқичларда ҳисобга олиниши учун камида 50 та овоз тўплаши шарт. Жиҳозлаш лойиҳалари қиймати чекланди, қўшимча ғолибларни аниқлаш ва шерикчилик асосида молиялаштириш тартиби белгиланди.