Ўзбекистонда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизгача тушди — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2025 йилда 8,9 фоиздан 5,8 фоизгача тушганини маълум қилди. «Бу рақамга кўпроқ қарсак чалсангиз ҳам, рози бўламан… Бу — халқаро ташкилотлар берган маълумотлар. Барчани машаққатли меҳнатимиз билан ҳурмат қилишга мажбур қиляпмиз», — деди президент.