Каратэ ва таэквондо бўйича жаҳон чемпионлари — Гулшан Алимарданова ва Нажмиддин Қосимхўжаевга BYD русумли автомобиллар ҳамда ҳар бирига 15 минг доллардан мукофот пули топширилди. Шунингдек, жаҳон чемпионатлари совриндорлари ва каратэ ҳамда таэквондо бўйича мураббийларга ҳам пул мукофотлари берилди.