Ўзбекистонда расмий секторда банд аҳоли сони 14 миллионтага етказилади

Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улуши 2 карра қисқартирилишини қайд этиб, расмий секторда банд бўлган аҳоли сони ҳозирги 8,5 млн дан 14 млн тага етказилишини маълум қилди. «Бу борадаги ишларни умуммиллий ҳаракатга айлантирамиз», — деди у.