Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади

2026 йилдан битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади (пойтахтда 483 млн, ҳудудларда 380 млн сўмгача). Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2,7 трлн сўм субсидия берилади.