Шавкат Мирзиёев 2026 йилдан барча идораларда коррупцияга қарши янги назорат тизими жорий этилишини эълон қилди. «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди, деб ўйлаганлар адашади… Давлатнинг ҳар бир сўми бўйича шахсий жавобгарлик кучайтирилади», — деди президент.