Жидда шаҳрида Тошкент вилояти маҳсулотлари омборхонаси иш бошлади

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри портида Тошкент вилояти маҳсулотлари омборхонаси  ўз фаолиятини бошлади. Ушбу йирик мажмуанинг  очилиши Тошкент вилоятида ишлаб чиқарилган рақобатбардош маҳсулотларни Саудия бозорларига тизимли равишда олиб чиқиш, араб ишбилармон доиралари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш ҳамда экспорт кўламини ошириш учун қулай шароит яратади.