«Сунъий интеллектдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди». Президент бошқарувнинг янги рақамли моделига ўтилишини эълон қилди

2026 йилдан «Электрон ҳукумат» тизими янгиланади: 1000 дан ортиқ давлат хизмати, 240 та маълумотлар базаси ва 100 мингдан зиёд давлат хизматчисининг ваколатлари ягона платформага бирлаштирилади. Топшириқлар ижросини назорат қилиш СИга топширилади. «Ҳеч ким ҳеч қаёққа яширолмайди», — деди президент.