Ўзбекистонда электромобилларга ўтишни рағбатлантириш учун автокредитлар қиймати пасайтирилади. Маҳаллий электромобилларга 12%, хорижийларига 16%ли кредитлар ажратилади. Шунингдек, давлат электр энергия харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади ва эски автомобилларни алмаштиришни субсидиялайди.