Наманганда ИИБ биносида қийноққа солингани айтилган фуқаро иши бўйича суд бошланди

ЖИБ Наманган шаҳри суди ички ишлар биносида қийноққа солингани айтилган фуқаро ишини кўриб чиқишни бошлади. ИИБнинг 3 нафар собиқ профилактика инспектори ЖКнинг 5 та моддаси бўйича айбланмоқда. Адвокат биринчи очиқ суд мажлисида аудио ва видео қайдига рухсат берилмаганини билдирди.