Ёшлар ташаббуслари ишлаб чиқариш тараққиётига хизмат қилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштироки, уларнинг ташаббускорлиги ва янгича ёндашувлари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Айниқса, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган тизимли ишлар олиб бориляпти.