Абдуманноп Буриев бизнес омбудсман лавозимига тайинланди

Қонунчилик палатаси депутати Абдуманноп Буриев бизнес омбудсман лавозимига тайинланди. У аввал адлия соҳасида ишлаган, жумладан, Фарғона вилояти адлия бошқармасига раҳбарлик қилган. Бизнес омбудсман лавозими март ойидан бери вакансия ҳолатида эди.