Сирдарёдаги корхоналардан бирида хорижлик 3 ишчи сигарет чекиш учун ўзбек сўмини ёққани акс этган видео тарқалди. Суд бу ҳолатни миллий адоватни тарғиб қилувчи деб топди ва уларнинг ҳар бирига 41,2 млн сўмдан жарима тайинлади. Эркаклар ишдан ҳам бўшатилди.