Жиззахда “Президент арчаси” болажонларга қувонч бағишлади

Жиззах вилояти мусиқали драма театрида анъанавий “Президент арчаси” янги йил тадбири бўлиб ўтди. Болажонлар учун ташкил этилган ушбу қувончли тадбирда театр ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган “Вақт ўғриси” номли томоша ҳамда концерт дастури намойиш этилди.