Тошкент шаҳри ИИББ ижтимоий тармоқларда Хайрулло Шокиров номи билан танилган шахснинг фаолияти юзасидан тергов бошлади. У анор шарбати ва бошқа ичимликлардан катта фойда ваъда қилиб, фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Бошқарма жабрланувчиларни қидирмоқда.