Ўзбекистондан газ экспорти 11 ойда 624 млн доллардан ошди, импорт қарийб 1,5 млрд долларга етди

Январь-ноябрда Ўзбекистондан табиий газ экспорти 624,1 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга кўп. Ўзбекистон ва Хитой статистикаси маълумотлари, одатдагидек, етказиб бериш миқдорида фарқ қилди. Импорт 1,5 млрд долларни ташкил этди, у ноябрь ойида кескин ошди.