Ўзбекистонда 38 минг хонадонли ноқонуний қурилган уйлар аниқланди — қурилиш вазири

2018−2019 йиллардан бери 38 минг хонадонга эга ноқонуний уйлар аниқланган, уларнинг бир қисми қурилиш жараёнида. Қурилиш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, кўп қаватли уйлар рухсатномаларсиз, экспертизасиз ва материаллар сифати назоратисиз қурилган. Муаммони ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузилди.