Халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Грузиядан экстрадиция қилинди
Грузия йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқарони Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улар жиноий жавобгарликка тортиш учун ИИБ ходимларига топширилди.