Садир Жапаров Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни юксак давлат мукофотларидан маҳрум этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. «Қирғиз Республикаси Қаҳрамони» унвони, «Манас» ордени шулар жумласидан. 2025 йил июнида Атамбаев сиртдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.