Қозоғистонда қор кўчкиси оқибатида уч альпинист ҳалок бўлди

Олмаотанинг “Медеу”ҳудудида тахминан 3700 метр баландликда содир бўлган қор кўчкисидан кейин уч альпинист ҳалок бўлди. Гуруҳ 24 декабрь куни тоққа кўтарилишни бошлаганди, аммо улар билан алоқа 26 декабрь кечаси узилган, шундан сўнг уларнинг яқинлари фавқулодда хизматларга мурожаат қилишган.