Ўзбекистонда газ заправкалари яна 24 соатлик режимга қайтади
Энергетика вазирлиги газ тўлдириш шохобчалари 24 соатлик иш режимига ўтишини маълум қилди. Қўшни мамлакат газ узатиш тизимидаги носозлик туфайли 11 декабрда уларнинг фаолиятига чекловлар жорий этилган эди.