Бугун Жиззах шаҳрига назар ташласангиз, бу ерда нафақат бинолар қад ростлаётганини, балки ҳаёт суръати, одамларнинг кайфияти, келажакка бўлган ишонч ҳам янгиланиб бораётганини ҳис этасиз. Поёнига етиб бораётган 2025 йилда шаҳарда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари айнан шу руҳни – барқарор тараққиёт ва инсон манфаатини устувор қўйган ислоҳотлар моҳиятини яққол намоён этмоқда.