Суд ажрими ижро этилди: Китоб туманида 57 турдаги маиший буюмлар эгасига қайтарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шахрисабз туманлараро судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ажримига асосан фуқаро Г.А.нинг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгар М.Б. томонидан ноқонуний ушлаб турилган шахсий мол-мулкларни даъвогарга қайтариб бериш белгиланган эди.