Ўзбекистоннинг 2026 йил учун давлат бюджети тасдиқланди

Ўзбекистон президенти 2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжатда иқтисодиёт ўсиши 6,6 фоиз, бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 3 фоизи доирасида, инфляция эса 7 фоиз этиб белгиланган. Бюджет лойиҳасига нисбатан даромадлар 455 млрд сўмга, харажатлар эса 741,6 млрд сўмга оширилди.