Лавров: «Украина Путин қароргоҳига ҳужум қилди». Зеленский: «Ёлғон». Трамп: «Ҳозир мавриди эмасди»

Россия ТИВ раҳбари Лавров Украина Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига дронлар билан ҳужум қилганини айтди ва бу Россиянинг тинчлик музокараларидаги позициясини ўзгартиришини билдирди. Зеленский буни навбатдаги ёлғон ва Киевга зарба бериш учун баҳона деб атади. Трамп эса воқеадан «ғазабда».