Янги йил байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари 24 соат ишлайди
Ўзбекистонда 31 декабр — 4 январь кунлари тиббиёт муассасалари 24 соат ишлайди. Ушбу кунларда 20 минг нафар тиббиёт тизими ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.