Тошкентда Янги йил байрамида автобуслар ҳам соат 1:00 гача ҳаракатланади

1 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳри автобус йўналишларида қатновлар соат 1:00 га қадар амалга оширилади. 1−4 январь кунлари эса қатновлар якшанба куни учун белгиланган иш тартиби асосида ташкил этилади.