СҚ «Холис» платформасидан фойдаланиш ихтиёрий эканини маълум қилди. Чакана савдода у мажбурий

Тадбиркорлар солиқчиларнинг «Холис» платформасида рўйхатдан ўтиш талаби ҳақида хабар беришди. СҚ иловадан фойдаланиш ихтиёрий эканини ва муқобил платформалар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. 1 январдан бошлаб янги талаб чакана савдода ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун мажбурий ҳисобланади.