My.gov.uz порталида халқаро курьерлик жўнатмалари тўғрисида маълумот олиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу хизмат орқали фуқаролар жорий ойда қолган божхона лимити, жўнатма номи, рақами, вазни ва қиймати, юборувчи ҳамда курьерлик ташкилоти номи ва СТИР рақами ҳақидаги маълумотларни онлайн кўриши мумкин.