Илм-фан ислоҳотлари: янги босқич, янги мақсадлар

Мамлакатимизда илм-фан соҳасини замон талаблари асосида ривожлантириш, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан. Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарор қабул қилингани илм-фан ривожида янги босқични бошлаб берувчи муҳим ҳужжат сифатида алоҳида аҳамият касб этди.